ФЕРМЕРЛАР: пахта биржада эркин сотилиши – биз учун катта янгилик

ФЕРМЕРЛАР: пахта биржада эркин сотилиши – биз учун катта янгилик

ФЕРМЕРЛАР: пахта биржада эркин сотилиши – биз учун катта янгилик

 
Куни кеча қабул қилинган давлат дастури халқ орасида ўзгача акс-садо бермоқда. Зеро, у ҳар йилги давлат дастурларидан фарқли равишда халқчил, ижобий, тизимли ўзгаришларни ва янгиланишларни ўз ичига олгани билан аҳамиятли.
 
Давлат дастурида пахта хом ашёси ишлаб чиқариш ва мажбурий сотиш режасини, унинг нархини давлат белгилаш амалиёти бекор қилинди. Шунингдек, 2020 йилда давлатга ғалла сотиш буюртмаси 25 фоизга камайтирилди.
 
Бундай дадил қадамнинг тагида кўп йиллардан бери пахта ва ғалла етиштириб, давлатга сотиб косаси оқармай келаётган 25,5 минг нафар фермерларнинг оғир ва машаққатли меҳнатидан манфаатдор бўлиш ётибди.
 
Ғалла сотиш давлат буюртмасининг 25 фоизга камайтирилгани эса тахминан 2 миллион тонна ғаллани белгиланган давлат буюртмасида давлатга сотмасдан, бозор баҳосида ўзи хоҳлаган жойга сотиш ва бундан даромад олишига имконият яратилди деганидир.
 
Бу ва бошқа ўзгаришларни фермерлар ва аҳолига етказиш мақсадида Навоий вилоятида Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа эгалари кенгаши вакиллари учрашув ўтказди.
 
– 15 мартдан пахта хом ашёсини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга кредит беришнинг янги механизми жорий этилади, – дейди кенгаш ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори Тўлқин Сатторов. – Шунингдек, тижорат банклари пахта териш ва якуний ҳисоб-китоб қилиш учун 12 ойгача бўлган муддатга пахтани сотиб олиш учун кредит беради. Пахта хом ашёсининг сотиб олиш нархини белгилаш рад этилиб, эркинлаштирилади. Бунда эса Президентимизнинг “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этади.
 
Учрашув иштирокчилари пахта Республика товар-хом ашё биржасида эркин сотилиши, чакана бозор нархлари таҳлили асосида ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил ҳосили учун кутилаётган (индикатив) нархлар тўғрисидаги хабарлар эълон қилиниши, ҳар чоракда бозор нархларининг ўзгарувчанлиги сабабли ушбу нархга тузатишлар киритилиши каби бир қатор ўзгаришлардан мамнун бўлишди.
 

 

559
ЎзА