Стратегия развития общества
"SAMARQAND KAMALAK INVEST TEKSTIL" МЧЖ кластер ташкил этилиши
Юклаб олиш учун:- _ _Кластер ташкил этилиши 2019.03.18. 230-ВМ.pdf
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАХТАЧИЛИК САНОАТИНИ 2021-2025 ЙИЛЛАР ДАВРИДА РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ
Пахта комплекси Республика иқтисодиётида марказий ўринни эгаллайди. Мустақиллик йилларида Ҳукумат томонидан пахта саноатида амалга оширилган ислоҳотлар мамлакатни ривожлантириш ва уни бозор иқтисодиётига ўтишининг муҳим элементларидан бири бўлди.
Пахта маҳсулотларини катта ҳажмларда ишлаб чиқариш ҳисобига, уни ишлаб чиқариш бўйича олтинчи ва экспорти бўйича бешинчи ўринни эгаллаб Ўзбекистон жаҳон пахта индустриясининг етакчи иштирокчисига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 06 мартдаги ПҚ-4633-сонли Қарорига биноан“Ўзпахтасаноат” АЖни тугатиш чоралари кўрилиши белгиланган.
Тугатилган “Ўзпахтасаноат” АЖ тизим корхоналари ўрнида пахта тўқимачилик кластерлари ташкил қилиш режалаштирилган.
Мустақиллик йилларида республика рахбарияти ва хукумати томонидан пахта комплексини ривожлантирилишига кенг кўламли кўмак бериб келинди. Пахтани нав таркибини яхшилаш, унинг янги эртапишар, сифатли, юқори ҳосилдор, касалликка ва заракунандаларга чидамли навларини етиштириш, самарали нав алмашинуви учун элита материалларини тайёрлаш чора-тадбирлари амалга оширилди.
Пахта саноати таркибида Ҳукумат томонидан муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Пахтани дастлабки қайта ишлаш ва уруғлик чигитни тайёрлаш технологияларини яхшиланиши, пахта хомашёси ва толасини реализация қилиш механизмларининг такомиллаштирилиши ишлаб чиқарилаётган пахта толаси, линти ва чигити ассортиментини сезиларли даражада ошишига таъсир ўтказди. Ҳукумат томонидан 2007-2011 йилларда пахта саноатини реконструкция ва модернизация қилиш тўғрисидаги кенг кўламли дастури, пахта тозалаш соҳасининг техник ва иқтисодий мустаҳкамлаш имкониятини берди.
Истиқлол йилларида ёғ-мой саноатида кенг кўламли ислоҳотлар жараёни ўтказилди. Истеъмол товарлари билан бозорни тўлдириш учун барча ҳудудларда ёғ-мой саноатини фаол ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш чоралари кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 июндаги ПҚ-651-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ёғ-мой саноатини 2007-2011 йилларда модернизациялаш ва қайта техник жиҳозлаш дастури” доирасида корхоналарнинг техник-иқтисодий параметрларини яхшилаш чоралари амалга оширилди.
Дастурнинг бажарилиши давомида пахта ёғининг сифати (жаҳон стандарларигача) 5 қизил бирликкача қатъийлашуви ва қадоқланган ўсимлик ёғини ишлаб чиқаришни 3,3 бараварга, ҳидсизлантирилган ёғни 6 бараварга оширилиши билан яхшиланди. Маргарин ишлаб чиқариш 1,5 бараварга, майонез 30 бараварга кўпайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ишлаб чиқарилаётган пахта ёғининг сифатини яхшилашни янада рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги 2008 йил 4 сентябрдаги 200-сонли Қарори ижроси доирасида техник чигитни навлар бўйича қабул қилишни дифференциялаштирилган тизими жорий этилди. Бу қайта ишлашга тушаётган техник чигит сифатини яхшиланишига ва ёғ чиқиш миқдорини ошишига олиб келди.
Ўтган йиллар давомида тола сифатини баҳолаш тизимида муҳим ўзгаришлар рўй берди. Ўзбек “Сифат” маркази томонидан мамлакат раҳбарияти кўмагида, пахта толасини классификациялаш, синов услублари миллий тизимини модернизациялаш ҳамда ривожлантириш ва жаҳон амалиётида НVI тизимида қабулқилинган параметрларда аниқлашга ўтиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Пахта толаси ва линтини сотиш бўйича сезиларли юксалишларга эришилди. Кенг маркетинг, молиялаштиришни муқобил механизмларини танлаш, ўзбек пахта толасининг географиясини кенгайтириш, республикани жаҳон бозоридаги экспорт стратегиясини ажратиб турадиган хусусиятларига айланди.
Ўзбекистонда толани реализация қилишнинг режаланган ва иқтисодий қиёсланган сиёсатини юритиш имкониятини берадиган терминалларни ташкил этилиши толани транспортировка қилиш ва маркетинги самарасини оширишнинг муҳим йўналиши бўлди.
Муқобил транспорт йўлакларининг кенг тармоғи мавжудлиги пахта толасини экспорт қилиш имкониятини сезиларли даражада кенгайтирди. Мамлакат Президенти ташаббуси билан 2005 йилдан буён йилига юзлаб халқаро экспертларни, трейдерларни, пахта толасини ишлаб чиқарувчиларни ва истеъмолчиларини йиғиб ўтказиб келинаётган Халқаро ўзбек пахтаси ва тўқимачилик ярмаркаси ўзбек пахтасини етказиб бериш тизимини транспарентлигини таъминлашда бениҳоя ўрин эгаллади.
Мустақиллик йилларида Ҳукумат томонидан пахта соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар комплексини таҳлил қилиб, айтиш жоизки, фақатгина давлат даражасида олиб борилган мақсадли, мувозанатли ва пухта ўйланган сиёсат республика пахта комплексининг барча секторларини комплекс ислоҳот қилишни ва бошқа қўшни мамлакатлардаги каби илк инқирозларнинг олдини олиш имкониятини берди. Мустақиллик йилларида республика раҳбарияти томонидан амалга оширилган ислоҳотлар пахта толасини сифатини сезиларли даражада яхшилаш ва пахта комлекси рентабеллигини оширишим кониятини яратди.
Шу билан бир қаторда, пахтани реализация қилиш ва ишлаб чиқаришдан молиявий даромадни кўпайтириш учун соҳа корхоналарининг рентабеллигини ошириш, турли истеъмол бозорларига кириб боришни чуқурлаштириш учун пахта соҳасини, пахта толаси экспорти инфраструктурасини такомиллаштириш, унинг самарасини ошириш, толасини яхшилаш, толани бутун маҳсулот сифатида ўтказишни аниқ стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши лозим бўлади.